Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун суданган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг. бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган (“999,9” асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С ва Р.Л.га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:37 14.06.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!