Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди

Жаҳонгир Мирпўлатов Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди.

Мирпўлатов Жаҳонгир Музаппарович Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжонов ишдан олинди.

Киритилди: 22:42 12.02.2026. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!