Судда кўрилаётган иш доирасида ўтказилган тафтишда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 8,7 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисоблангани аниқланган.
Кейинчалик қайта тафтиш пайтида бош инспектор ушбу солиқни бекор қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олган. У ҳисобланган солиқни тўлиқ бекор қила олмагани учун пулни қайтариб бермоқчи бўлган вақтда ДХХ ходимлари томонидан ушланган.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.