Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳар ИИББ жиноятни тезда фош қилди

Тошкент шаҳар ИИББ жиноятни тезда фош қилди

2 июнь куни соат 15.30 да Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида номаълум шахс “ГАЗ-33” юк автомобилининг эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, салондан 24 ёшли ҳайдовчи Жавлон Й.га тегишли бўлган 200 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Пуллар йўқолганини пайқаган ҳайдовчи ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди.

Кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят қидирув хизмати ходимлари ғаразгўй – 18 ёшли Жиззах вилоятилик Шодиёрмирзо К. эканлигини аниқлашди. Гумонланувчи қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 15:38 06.06.2020. Ўқилди: 2375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!