Ижтимоий тармоқларда "Тошкент шаҳри ҳокимлигида коронавирус касаллиги чиққани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди!
Ҳокимлик ахборот хизмати хабарига кўра, ҳокимлик биносида 25 март куни коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва фавқулодда ҳолат юзага келганда қандай ҳаракатланиш бўйича ўқув машғулот ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.