Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент метросида илк бор бепул Wi-Fi ишга тушди

Тошкент метросида илк бор бепул Wi-Fi ишга тушди

Тошкент метрополитенининг иккита бекатида бепул Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

UzNews.uz мухбирининг хабар беришича, Wi-Fi тажриба тариқасида Пахтакор ва Алишер Навоий бекатларида ишга туширилган.

Юқорида айтилган бекатлар марказий бекатлардан ҳисобланади. Қатновнинг тиғиз пайтларида 500га яқин фойдаланувчилар Wi-Fi тармоғига уланиши кузатилмоқда. Келгусида биз жамоат Wi-Fi тармоғини Тошкент метрополитенининг барча бекатларида ишга туширмоқчимиз , дея маълум қилишди Metrotelecom TM вакиллари.

Қайд этиш жоиз, фойдаланувчилар операторнинг медиа порталига ташриф буюриш имкониятига ҳам эга бўлишади. Унда онлайн ТВ, фильм, мусиқа ва китобларни кўриш ҳамда юклаб олиш имконияти мавжуд бўлади.

Киритилди: 17:28 17.01.2019. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!