Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент метроси 30 августдан бошлаб янги жадвал асосида ҳаракатланади

A A A
Тошкент метроси 30 августдан бошлаб янги жадвал асосида ҳаракатланади

Янги ўқув йилининг бошланиши ҳамда Мустақилликнинг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш муносабати билан жорий йил 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати янги жадвал асосида йўлга қўйилади.

Бу борада “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган брифингда маълум қилинди.

Унга кўра:
– Чилонзор ва Сергели йўналишларида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади. Кечки соат 16:30 дан 19:00 гача – 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
– Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади. Кечки соат 16:30 дан 19:00 гача – 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
– Юнусобод йўналиши эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади. 16:30 дан 19:30 гача эса поездлар қатнови ҳар 7 дақиқада ташкил этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар, Юнусобод ва Ҳалқа ер усти йўналишлари соат 06:00 дан 23:00 гача ишлаб келаётган эди.

Киритилди: 11:09 26.08.2021. Ўқилди: 3163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда