Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент метрополитенида одамлар нега жуда тирбанд? Изоҳ берилди

Тошкент метрополитенида одамлар нега жуда тирбанд? Изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда метрополитен кассаси олдида кўплаб одамлар йиғилиб қолгани акс этган расм тарқатилмоқда.

Мазкур ҳолат жорий йил 12 октябрь куни Тошкент метрополитени «Беруний» бекати кассаларида йўловчиларнинг оқими кўпайиб, узун навбат юзага келиши кузатилди. Бунга йўл ҳақининг электрон тизимга ўтқазиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу куни Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг назорат йиғими ташкил этилганлиги сабаб бўлди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун дарҳол иккинчи касса очилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Юзага келган ноқулайликлар учун пойтахт метрополитени маъмурияти йўловчилардан узр сўради.
 

Киритилди: 11:29 16.10.2020. Ўқилди: 3462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!