Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент кўчаларида тезлик пасайтирилиши мумкин

Тошкент кўчаларида тезлик пасайтирилиши мумкин

Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади. Шаҳар кенгаши доимий комиссияси шундай хулосага келган.

Шу билан бирга, баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чеклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди. Булар жумласига Алишер Навоий, Махтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобил йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

Доимий комиссия киритган масала кенгашнинг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.

Киритилди: 20:31 29.09.2022. Ўқилди: 2869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!