Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент кўчаларида икки русумдаги янги автобуслар ҳаракатлана бошлайди

Тошкент кўчаларида икки русумдаги янги автобуслар ҳаракатлана бошлайди

Яқин вақтларда Тошкент шаҳри кўчаларида 45 та янги автобус аҳолига хизмат кўрсата бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Янги автобусларнинг 30 таси MAN қўшма корхоносининг катта ҳажмли транспорт воситаси, қолган 15 таси Самарқанд автомобиль заводининг SAZ LE60 русумли ўрта ҳажмли автобусларидан иборат.
 
Кейинчалик ҳам пойтахт автопарки шундай янги замонавий автобуслар билан тўлдириб борилиши таъкидланган.
 
Таъкидлаш керакки, сўнгги вақтларда пойтах кўчаларида аҳолига 10 йилдан бери хизмат кўрсатаётган Mercedes-Benz Low Floor автобусларининг ёниб кетиш ҳоллари кўпайиб боряпти.

Qalampir.uz

Киритилди: 14:26 12.12.2018. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!