Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви “Veolia” компаниясига топширилди

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви “Veolia” компаниясига топширилди

Франция компанияси нафақат тизимни бошқаради, балки уни модернизация қилиш билан шуғулланади. Битим 30 йил муддатга мўлжалланган.

“Veolia” 30 йил давомида қуйидагилар билан шуғулланади:

➖марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш;

➖қандай сармоялар кераклигини аниқлаш учун марказий иситиш тизими ва иссиқ сув иншоотларини баҳолаш;

➖операцион активлар дастурларини молиялаштириш;

➖лойиҳаларни бошқариш.

Бундан ташқари, компания яқин икки йил ичида Бектемир ва Сергели туманларининг иситиш тизимини модернизация қилиш мажбуриятини олган. Синов лойиҳаси натижаларига кўра, бутун Тошкент модернизация қилинади.

Киритилди: 18:58 30.09.2021. Ўқилди: 2521 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!