Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига «Негев» ҳайвонот боғидан (Исроил)дан маймунлар оиласига мансуб приматлар тури — гамадрилалар олиб келинди, дея хабар бермоқда боғ матбуот хизмати.

Жониворларни олиб келишдан олдин, ушбу ҳайвонот боғи ходимлари Ирина Алферева ва Ҳанин Ҳаиб Адави Тошкентга етиб келган.

Улар бир ҳафта давомида Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари билан гамадрилаларни қабул қилиш учун вольер тайёрлаб, ходимларга жониворлар билан ишлашни ўргатишди, уларнинг хатти-ҳаракатлари, одатлари ҳақида тушунчалар беришди. Қайд этилишича, хорижлик мутахассисларнинг ташрифи маймунларнинг янги шароитга мослашишига сезиларли ёрдам берган.

«Энди нар Саша, унинг севикли рафиқаси Ювал, Ювалнинг дугонаси — Галия, шунингдек, икки кекса хонимлар Парва (яҳудий тилидан таржима қилинган „пахмоқ“) ва қандли диабет ташхиси қўйилган Стелла бахтли жониворлар сафини тўлдиришди», — дейилади хабарда.

Киритилди: 19:50 04.06.2023. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!