Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғида 1 мартдан кириш чипталари нархи ошди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, коммунал хизматлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан Маданият вазирлигининг 2019 йил 25 февралдаги хатига ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармасининг 2019 йил 27 февралдаги кўрсатмасига асосан, 2019 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархи ошган.

Янги нархлар қуйидагича белгиланди:

7 ёшгача бўлган болалар учун - бепул;

7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 10 000 сўм;

катталар учун - 15 000 сўм;

муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун - 10 000 сўм;

ёшга доир нафақадаги шахслар учун - 10 000 сўм;

ногиронлиги бўлган шахслар учун - бепул.

Киритилди: 14:30 01.03.2019. Ўқилди: 2509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!