Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди — The Economist

A A A
Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди —  The Economist

“The Economist Intelligence Unit” дунёнинг 173та йирик шаҳрида яшаш нархи бўйича янги тадқиқотини эълон қилди. Тадқиқот 30 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади.

Британия журнали таҳлилчилари жорий йилнинг мартидан сентябригача бўлган давр учун 400та товар ва хизматлар нархини долларда солиштирди. Барча шаҳарлар Ню-Ёрк билан таққосланиб, унинг базавий рейтинги 100та пункт асосида баҳоланган.

Мутахассисларнинг фикрича, дунёнинг йирик шаҳарларида яшаш ўртача 7,4%га қимматлашган. Бу ўтган йилги 8,1%лик кўрсаткичдан бироз камроқ, аммо 2017−2021 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори шаклланган.

Сингапур ва Сюрих энг қиммат яшаш даражасига эга шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Сюрихга Швейсария франкининг мустаҳкамланиши, Сингапурга эса транспорт ва кийим-кечакнинг қимматлиги ёрдам берди.

Кейинги ўринларда Женева, Ню-Ёрк ва Гонконг турибди. Шунингдек, кучли ўнталикка Лос-Анжелес, Париж, Копенгаген, Тел-Авив ва Сан-Франсиско кирган.

Бироқ, таҳлилчиларнинг қайд этишича, тадқиқот Яқин Шарқда қуролли можаролар бошланишидан олдин ўтказилган бўлиб, бу Исроилда миллий валюта курси ва айрим товарлар нархига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, доллар курсининг бироз заифлашиши рейтингдаги баъзи ўзгаришларни тушунтиради.

Тошкент дунёнинг қиммат шаҳарлари рейтингида 31 пунктлик базавий рейтинг билан 169-ўринни (пастдан бешинчи) эгаллади. Ўзбекистон пойтахтининг рейтингдаги ўрни Тунис ва Карачи ўртасида жойлашган.

Узоқ вақт давомида дунёдаги энг арзон шаҳар Сурия пойтахти Дамашқ (13 балл) бўлиб қолмоқда, бу рейтингда унга энг яқин бўлган Теҳрондан (20) деярли икки баробар кўп. Кучли ўнликка Триполи, Лусака, Лагос, Буенос-Айрес, шунингдек, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод ва Ченнай шаҳарлари киради.

Дамашқ, Теҳрон ва Триполида озиқ-овқат, шунингдек, уй-рўзғор ва шахсий парваришлаш маҳсулотларининг арзон нархлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, энг юқори инфляция Каракасда (450%) қайд этилган.

Киритилди: 12:06 02.12.2023. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!