Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди

Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди

Яқин Шарқ минтақасидаги вазият муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Дубай–Тошкент йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 24, 26, 27 ва 29 март кунларига белгиланган HY333/334 рейслари амалга оширилмайди.

Авиакомпанияга кўра, бекор қилинган рейслар йўловчилари чипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул қайта расмийлаштириши ёки чипта харид қилинган жой орқали маблағларни тўлиқ қайтариб олиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун Uzbekistan Airways ягона алоқа марказига (+998 78 140 02 00) ёки авиакомпаниянинг БААдаги ваколатхонасига (+971 4 256 88 14) мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!