Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент аэропортида яширинча олиб кирилаётган ўқ-дорилар аниқланди

Тошкент аэропортида яширинча олиб кирилаётган ўқ-дорилар аниқланди

Туркия ва Россиядан келган йўловчиларига тегишли бўлган юклар орасида ўқ-дорилар борлиги аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро А.Ф.нинг божхона назоратидан яшил йўлак орқали ўтаётиб, безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Шундан сўнг унга тегишли багаж назорат-рентген аппарати кўмагида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган 35 дона травматик қурол ўқлари яширилганлиги фош бўлди.Шунингдек, “Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган К.Д. исмли шахс ҳам ўзи билан 1 дона 12 мм. калибрли патронни ноқонуний равишда олиб кираётган пайтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва мазкур ҳолатлар юзасида божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 07:26 21.10.2018. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!