✅ ТОРЧ (toxoplasma, others, rubella, cytomegalovirus, herpes virus) - ҳомила ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи бир қанча ҳавфли инфекциялар гуруҳи бўлиб, касалликларнинг бош ҳарфларидан олинган қисқартма сўздир. Яъни герпес, цитомегалавирус, рубелла (қизилча), токсоплазма ва бошқалар.
🔻Касаллик асосан токсоплазма қўзғатувчиси билан зарарланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали юқади. Бунда асосан мушуклар ташувчи ҳисобланади. Касалликнинг онага юқиши ва онадан ҳомилага ўтиши ҳомила ривожланишига жиддий хавф солади. Бунда ҳомила асаб тизими, юрак мушаклари ва бошқа аъзоларга салбий таъсир кўрсатади. Кўп ҳолларда биринчи триместрда ҳомила нобуд бўлиши кузатилади.
🔸Касалликни олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, гўшт маҳсулотларни яхши пишириб истеъмол қилиш, мушуклар ва бошқа ҳайвонлардан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.