Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошламоқчи

Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошламоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ юлдузи Тони Кроос тез орада ўзини мураббий сифатида синаб кўрмоқчи. Испаниянинг нуфузли АS нашри хабарига кўра, Кроос 2027/28-йилги мавсумда профессионал футболчилар учун мўлжалланган махсус мураббийлик курсларида таҳсил олиш истагини билдириб, Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) расман мурожаат қилган.

Унга кўра, мазкур ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мутахассисларга УЕФАнинг А даражадаги лицензияси тақдим этилади. Айни пайтда германиялик собиқ футболчи Испаниянинг учинчи дивизиони жамоаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга. Бироқ у мамлакатнинг юқори (Ла Лига) ва иккинчи дивизионларида ҳозирча фақатгина бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаши мумкин.

Маълумот ўрнида, Тони Кроос 2024 йилнинг июль ойида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган эди. 36 ёшли немис юлдузи “Реал” сафида беш марта, Мюнхеннинг “Бавария”си билан эса бир бор Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Шунингдек, у 2014 йили Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган.

Киритилди: Бугун 02:30. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!