Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тони Блэр: Ғарб ҳукмронлиги даври тугади

A A A
Тони Блэр: Ғарб ҳукмронлиги даври тугади

Тез орада дунё глобал геосиёсий ўзгаришлар ва кўп қутбликка ўтиш билан юзлашади, бунинг натижасида эса Ғарб ҳукмронлиги барҳам топади.

Бу баёнотни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири (1997-2007 йиллар) Тони Блэр шанба куни “Дитчли” Британия-Америка жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда айтди.

“Асрнинг энг йирик геосиёсий ўзгариши Россия эмас, Хитой томонидан қўзғатилади. Ғарб сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлигининг охири яқинлашмоқда. Дунё ҳеч бўлмаганда икки қутбли, эҳтимол кўп қутбли бўлади. Замонавий тарихда биринчи марта Шарқ Ғарб билан тенглашиши мумкин”.

Блэрнинг сўзларига кўра, Хитой “аллақачон дунёдаги иккинчи энг қудратли давлатга айланди. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, жаҳон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси Россияникидан юқори”. Бундан ташқари “Хитой замонавий технология соҳасида Америкага етиб олди” ва баъзи йўналишлар бўйича ўзиб кетиш билан таҳдид қилмоқда. Ғарбга нафрат билан қарашини, Россияга яқинлашаётганини ва ниҳоят, Тайван муаммосини ҳал қилмоқчи эканини яширмаяптди.

Унинг фикрича, Россия ва эҳтимол Эрон яқин келажакда Хитой иттифоқчисига айланади.

Сиёсатчи “G-20” гуруҳи давлатларининг Украина инқирозига қарашидаги келишмовчиликни Ғарб учун огоҳлантириш, деб атади. Хитой билан муносабатни “куч ва ҳамкорлик” тамойили асосида олиб боришга чақирди.

Блэрнинг сўзларига кўра, шунга қарамасдан, Ғарб ҳарбий харажатини ошира бориши ва келажакда Хитойга ҳар қандай ҳолатда ҳам қаршилик кўрсата оладиган даражада кучли бўлиб қолиши керак. Шу билан бирга Пекин билан алоқа мувозанатини сақлаб, ўзини тажовузкор эмас, прагматик, ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкор сифатида намойиш килиши лозим.

Собиқ Бош вазир, шунингдек, Ғарб демократларини юмшоқ кучдан фаолроқ фойдаланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, ривожланаётган давлатлар сармоя қиритишни таклиф қилаётган хитойлик ҳамкорлар билан муносабатда ҳозир анча эҳтиёткорлик кўрсатмоқдалар.

Блэр фикрича, Ғарб Африкада етишиб чиқаётган лидерларнинг янги авлодини қўллаб-қувватлаши керак. Хитой аҳолиси қисқарган сари улар кўпайиб бораверади. Яқин Шарқ, Ҳиндистон ва Индонезия ҳам Ғарб ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари бўлиб қолиши керак, дея якун ясаган сўзига Буюк Британия собиқ Бош вазири.

Киритилди: 17:00 17.07.2022. Ўқилди: 7256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда