Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Толибон" воқеаси Хитой ва Россияни бирлаштиради — манба

"Толибон" воқеаси Хитой ва Россияни бирлаштиради — манба

Афғонистондан Aмерика қўшинлари чиқарилгандан кейин мамлакатдаги вазиятнинг ривожланиши Россия ва Хитойни терроризмга қарши курашда яқин ҳамкорликка ундайди. Хитойлик мутахассисларнинг бундай фикрини South China Morning Post нашри келтиради.

"Москва ва Пекин биргаликда ишлашнинг умумий сабаби бор", - дейди Хитой ижтимоий фанлар академияси тадқиқотчиси Су Чанг. Унга кўра, Aфғонистонда хавфсизлик таҳдидларининг жиддий ўчоғи кучаймоқда. "Ҳокимият ўтиши билан, гиёҳванд моддалар контрабандаси, террористик ҳужумлар ва экстремистлар иштирокидаги бошқа жиноятларга барҳам бериш қийинлашади", - дейди таҳлилчи.

"Бу Хитой ва Россияни хавфсизлик соҳасида биргаликда ишлашга ундаётган жиддий муаммолар. Россия Федерацияси хавфсизликни таъминлаши ва гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиши, Хитой эса Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати жангариларининг Шинжон автоном вилоятига киришининг олдини олиши керак", - деди Су Чан.

Киритилди: 09:06 16.08.2021. Ўқилди: 3618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!