Афғонистоннинг Фарёб вилоятидаги "Толибон" расмийлари Туркманистонни Афғонистоннинг 30 километрлик ҳудудини эгаллаб олганликда айбламоқда.
"Толибон" вакилларига кўра, бундай эгаллаб олишлар Фарёбда НАТО қўшинлари бўлган йилларда содир бўлган. Айни вақтда "Толибон" «йўқотилган ерларни» қайтариб олиш ниятида эканини билдирмоқда.