Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Толибон" Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасига 10 минг нафар аскар жўнатмоқда — манба

"Толибон" Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасига 10 минг нафар аскар жўнатмоқда — манба

«Толибон» Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техника билан қуролланган 10 минг аскарини жўнатмоқда, деб хабар берди "АСИА-Плюс" «Толибон» қуролли кучлари бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитратга таяниб.

«Мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида жойлаштирилган НАТО ва АҚШ тизимининг энг замонавий технологиялари билан қуролланган 10 минг кишилик кучли армия ҳар қандай қуролли ҳаракатга қарши чора кўради», — деди Фитрат Твиттерда.

«Қисқа вақт ичида жанговар самолётлар тайёр бўлади ва бу қудратли кучни қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилди "Толибон" вакили.

Афғонистоннинг шимолидаги Балх вилояти Ўзбекистон билан, шимоли-шарқий Қундуз, Тахор ва Бадахшон вилоятлари Тожикистон билан чегарадош.

Аввалроқ КХШТ бош котиби Станислав Зас Афғонистондан қўшни давлатлар ҳудудида "Толибон" томонидан ҳарбий экспанциянинг аниқ таҳдиди йўқлигини маълум қилганди.

«Ҳа, биз ҳозирда қўшни давлатлар, жумладан, КХШТга аъзо бўлган Тожикистон ҳудудида "Толибон" томонидан ҳарбий экспанциянинг бундай тўғридан-тўғри таҳдиди йўқлигини кўриб турибмиз. Шунингдек, гиёҳванд моддалар савдоси сақланиб қолмоқда», деди у Валдай халқаро мунозара клубининг «Янги даврда коллектив хавфсизлик: КХШТ тажрибаси ва истиқболлари» конференциясида.

Зас Афғонистонда давом этаётган ижтимоий-иқтисодий инқироз ва гуманитар фалокат шароитида бу таҳдидларнинг долзарблиги ортиб бораётганини, чунки у ерда тўдалар, террорчилик ташкилотлари ва гиёҳванд моддалар савдоси фаоллашаётгани, бу одамларнинг омон қолиш манбаларидан бири бўлаётганини таъкидлади. .

«Албатта, биз буни ёдда тутганмиз ва бундан кейин ҳам тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш ва жанубий чегараларимиз хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратиш ниятидамиз», — дея қўшимча қилди Станислав Зас.

Киритилди: 14:02 14.02.2022. Ўқилди: 7703 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!