Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Толибон"нинг янги ҳаво кучлари жанговар ҳаракатга келмоқда (ВИДЕО)

"Толибон"нинг янги ҳаво кучлари жанговар ҳаракатга келмоқда (ВИДЕО)

Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” радикал ҳаракати шимолий Балх вилоятида ўзи тузган ҳаво кучларининг илк ҳарбий машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Aфғонистоннинг ТОЛОнеwс телеканали хабар берди.

Толибон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Aмануддин Мансурнинг сўзларига кўра, манёврларда Россияда ишлаб чиқарилган Ми-17 вертолётлари ва AҚШ собиқ ҳукуматга тақдим этган Aмерика МДлари қўлланган. Собиқ ҳарбий-ҳаво кучлари аскарлари, айниқса техник ходимлар ҳозир Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Балх вилоятидаги ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилмоқда.

“Ҳарбий ҳаво кучларининг барча ходимлари ҳар қандай шароитда ва ҳар қандай об-ҳавода парвоз қилишга тайёр. Улар вертолётларни (керакли) жиҳозларсиз (техник жиҳатдан мустаҳкам) ҳолатда ушлаб туришади”, - дея қўшимча қилди Толибон қўмондонларидан бири Муҳаммад Aҳмадзай.

Aмануддин Мансурнинг таъкидлашича, аввалги ҳукумат даврида тайёргарлик кўрган ва хизмат қилган, аммо мамлакатдан қочиб кетган учувчилар Aфғонистонга қайтиши керак.

“Ватанни тарк этганлардан қайтиб, халқига хизмат қилишларини сўраймиз. Улар ҳаво кучларига қайта ёлланади”, деди Толибон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони. Унинг қўшимча қилишича, яқин келажакда толиблар хизмат кўрсатишга яроқли ва шикастланган вертолётлар, шунингдек, уларга хизмат кўрсатишга тайёр бўлган учувчилар сонини ҳисоблаш учун барча аэропортлардан маълумот йиғади.

Киритилди: 11:34 30.11.2021. Ўқилди: 4063 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!