Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Толибон»нинг Ғазнага ҳужуми оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

«Толибон»нинг Ғазнага ҳужуми оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида хавфсизлик кучлари ва «Толибон» ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашув юз берди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Маҳаллий 1TV телеканалининг Twitter’даги саҳифаси тарқатган ахборотга кўра, тўқнашув оқибатида 90 нафар афғон ҳарбийси ва 13 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

«РИА Новости» ахборотига кўра, «Толибон»нинг шаҳарга ҳужумидан сўнг жангариларнинг шаҳардаги марраларига иккита зарба берилган, оқибатда камида 51 нафар террорчи йўқ қилинган.

«Толибон» жангарилари Ғазна шаҳрининг катта қисмини эгаллаб олган, Афғонистон хавфсизлик кучлари фақат губернатор мажмуаси ва Миллий хавфсизлик директорати биносини назорат қилиб турибди.

Айни вақтда, Афғонистон армияси штаб бошлиғи Муҳаммад Шариф Яфталийнинг сўзларига кўра, «Ғазна ҳукумат назоратида қолмоқда»; шаҳарга махсус хизматларнинг минг нафар жангчиси ва 400 та зирҳли машина юборилган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 21:39 12.08.2018. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!