Афғонистонда ҳокимиятда бўлган «Толибон » амири Ҳайбатуллоҳ Охундзода «кофирларга ўхшатиш» туфайли қизил лентани кесиш маросимини тақиқлади. Бу ҳақда Independent Persia хабар бермоқда .
Қайд этилишича, бу «ахлоқ полицияси» раҳбари вазифасини бажарувчи Муҳаммад Холид Ҳанаф томонидан амирга тақдим этилган шариат назарияси ва амалиёти ўртасидаги номувофиқликлар тўпламидаги нуқталардан бири. Амир шунингдек, гилам ва аралаш яккакурашларда оёқ кийим кийишни ҳам тақиқлаган.