Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси етакчиси Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Тошкентдаги мактабда рус тили дарсида бўлган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва айбдорга қарши чоралар кўриш сўровига жавоб қайтарди.
"Бола ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилди ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилади!
Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бошқотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса тўғри бўлар эди", дейилади Алишер Қодиров муносабатида.