Amaj News нашрига тақдим этилган ҳужжатга кўра, "Толибон" Олий таълим вазирлиги Жузжон университетида “илмий тарғибот” мақсадидаги асарларни турк ва ўзбек тилларига таржима қилишни тақиқлаган.
Бунгача ўзбек-турк тили ва адабиёти профессор-ўқитувчилари илмий тарғибот мақсадида хорижий илмий асарларни ўзбек тилига таржима қилар эдилар. Энди "толиблар" буни фақат пашту ва дарий тилларига таржима қилишни талаб қилмоқда.