Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Толибон ички ишлар вазири: "Биз АҚШни ўзимизга душман деб билмаймиз"

Толибон ички ишлар вазири: "Биз АҚШни ўзимизга душман деб билмаймиз"

"Айни пайтда биз Америка Қўшма Штатларига душман сифатида қарамаяпмиз", дея маълум қилди Сиражуддин Ҳаққоний CNN да.

"Дипломатия ҳақида гаплашиш вақти келди. Келажакда АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатлари билан ҳам яхши муносабатларга эга бўламиз".

Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири ҳам гуруҳ Доҳа келишувига содиқ эканлигини ва Афғонистон ҳеч қачон Қўшма Штатлар учун террористик хавф туғдирмаслигини айтди.

Шу билан бирга, у қизларнинг таълим олишига ҳеч ким қарши эмаслигини ва Афғонистон халқи тез орада бу мавзуда ҳам хушхабар эшитишини таъкидлади.

Сирожуддин Ҳаққоний АҚШнинг террорчилар рўйхатига киритилган бўлиб, Вашингтон унинг ҳибсга олиниши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

Киритилди: 19:49 17.05.2022. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!