Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Толибон” Ҳиндистон уларга ҳаводан зарба берганини айтмоқда

“Толибон” Ҳиндистон уларга ҳаводан зарба берганини айтмоқда

“Толибон” вакили Забихулло Мужоҳид Ҳиндистондан қилинган ҳужум ҳақида хабар берди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Ҳаво кучлари Ҳелманд вилояти маркази Лашкаргоҳ шаҳрига ҳаво ҳужумини уюштирган. Ҳужум тинч аҳоли шифохонасига қилинган.

“Толибон” вакилининг қайд этишича, одатда толиблар жойлашган жойга ҳаво ҳужумлари мунтазам равишда Афғонистон ҳукумат қўшинлари томонидан амалга оширилади.

Илдизи Россияда бўлган “Спутник” нашрига кўра, Ҳиндистон ҳарбийлари сўнгги ҳафталарда Афғонистондаги урушга қўшилган ва жангариларга аниқ зарбалар бермоқда. Нашр ўз хабарида бу жараёнларда Марказий Осиё давлатларининг қўли борлигига ишора қилган.

Киритилди: 23:55 31.07.2021. Ўқилди: 4535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!