Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Толибон" эркакларга жинси шим кийиш, бегона аёлларга қараш ва замонавий соч турмагини тақиқлайди

"Толибон" эркакларга жинси шим кийиш, бегона аёлларга қараш ва замонавий соч турмагини тақиқлайди

"Толибон" Афғонистонда эркакларга жинси шим кийишни ва замонавий соч турмагини тақиқлади. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.

«Янги қонунлар эркакларнинг соқолларини муштидан қисқароқ кесишларини, ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларида мусулмон бўлмаганларга тақлид қилишни тақиқлайди. Шундай қилиб, мамлакат аҳолиси замонавий соч турмаги, соқолини муштидан қисқартириши ва жинси шим кийиши мумкин эмас», дейилади материалда.

Бундан ташқари, нашрнинг хабар беришича, энди эркакларга хотини ёки қариндошларидан бошқа аёлларга қараш тақиқланади.

Янги қонунлар ахлоқ полициясига гумонланувчиларни уч кунгача ҳибсга олиш ҳуқуқини беради. Аниқлик киритилишича, қоидаларни бузган эркаклар жарима ёки қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Киритилди: 11:11 27.09.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!