Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Толибон” АҚШга шарт қўйди...

“Толибон” АҚШга шарт қўйди...

АҚШ ва «Толибон» ҳаракати америкалик аскарларнинг Афғонистонни аввал режалаштирилганидек 11 сентябргача эмас, ёзнинг ўрталаригача тарк этиши масаласини муҳокама қилган. 

«Толо ньюс»нинг хабар беришича, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Кобулда музокаралар ўтказган. У ўтган ҳафта охирида Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашгандан кейин душанба куни Афғонистон пойтахтига келган. 

Толиблар америкалик аскарларни Афғонистондан олиб чиқиш муддати 1 майдан 11 сентябрга чўзилганидан норозилик билдирган ва бу Дохада тузилган келишувга зидлигини таъкидлаган. Шу сабабли АҚШ июль ойининг ўрталаригача аскарларини Афғонистондан олиб чиқиши мумкин. 

Агар томонлар бу масалада келишувга эришса, «Толибон» Афғонистон бўйича Туркияда ўтказилиши режалаштирилган халқаро конференцияда иштирок этишга тайёр. Ушбу конференция толиблар розилик бермагани учун икки марта кечиктирилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши жараёнини расман 1 май куни бошланди.

Киритилди: 04:00 05.05.2021. Ўқилди: 5077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!