Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Токиога хавф яқинлашмоқда. Олимпиадада баъзи баҳслар қолдирилиши мумкин

Токиога хавф яқинлашмоқда. Олимпиадада баъзи баҳслар қолдирилиши мумкин

Маълум бўлишича, тақвимни ўзгартиришга Хонсю оролига яқинлашиб келаётган кучли тўфон асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бироқ ташкилотчилар имкон қадар бунинг олдини олишга ҳаракат қилиб, ўзгартирмасликни мақсад қилган.

“Тўғри, вазият қалтис. Бироқ ҳозирда сешанба куни бўлиб ўтадиган мусобақа жадвалини ўзгартириш режамизда йўқ. Бир иложини топишга ҳаракат қиламиз, умид қиламанки, ўйинлар қолдирилмайди”, дейди Токио-2020 вакили Маса Такая журналистларга берган интервьюсида.

Аввалроқ, тўфон туфайли эшкак эшиш ва камондан ўқ отиш мусобақалари қолдирилган эди. Хабарларга кўра, тўфон Токионинг шимолидан ўтиши тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 23:32 26.07.2021. Ўқилди: 3884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!