Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган товуқ гўшти ва тухум йўқ қилинди

Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган товуқ гўшти ва тухум йўқ қилинди

Суғд вилоятида 2019 йилда Ўзбекистондан олиб келинган 20 минг килограммдан ортиқ тухум мусодара қилиниб, йўқ қилинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон Тожикистон озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги матбуот хизматига асосан.

Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, ўтган йилда Канибодом назоратдан ўтиш пунктида чегарачилар томонидан "Safar 2012" компаниясига тегишли бўлган 20,3 минг кило ёки 342 минг дона тухум тўхтатилди.

Вазирлик мусодара қилинган маҳсулотлар сифатсиз эканлигини таъкидлади. Суғд озиқ-овқат хавфсизлиги марказининг хулосасига кўра, Ўзбекистондан келтирилган тухумлар истеъмолчилар саломатлиги учун хавф туғдирган.

Бундан ташқари, Душанбе ва Сўғ вилоятининг Бобожон-Ғофуров туманида керакли ҳужжатларсиз бўлган 12,8 тонна товуқ гўшти мусодара қилинди. Таъкидланишича, сифатсиз товуқ гўшт Озиқ-овқат хавфсизлиги тадқиқотлари миллий маркази томонидан йўқ қилинди.

 

Киритилди: 13:47 30.01.2020. Ўқилди: 5389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!