Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тожикистон экология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдор

A A A
Тожикистон экология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдор


16 февраль куни Самарқандда бўлиб ўтаётган CМS CОP14 халқаро конференцияси доирасида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонга вазирлик ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори Ғайрат Муҳамедов ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Баҳодур Шерализода вазирликдаги инспекция, экспертиза фаолияти, «Яшил макон» лойиҳаси, табиий ресурслар ҳолати, санитар фаолиятида биллинг рақамлаштирилган тизимлари ва бошқа жараёнлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, юқори мартабали меҳмон вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармасида ҳам бўлди. Экологик вазиятни яхшилаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Атроф-муҳит технологиялари ва инновациялари соҳасида тажриба алмашиш учрашувнинг асосий нуқталаридан бири бўлди. Меҳмонлар муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича мамлакатимизнинг илғор тажрибасини ўрганиб, ўз мамлакатларида ҳам ана шундай амалиётни қўллаш имкониятидан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Бундан ташқари, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган салоҳиятли қўшма лойиҳаларга эътибор қаратилди. Бу борадаги ўзаро ҳамкорлик нафақат умумий экологик муаммоларни ҳал қилишга, балки мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшиши қайд этилди.

Ташриф якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Киритилди: 17:27 17.02.2024. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!