Германиянинг собиқ канцлери Aнгела Меркелнинг пенсияга чиққандан кейинги биринчи кунини кузатишди.
Меркел соат 08.20 да Берлиндаги квартирасидан чиқиб, пойтахт марказидаги Унтер ден Линден кўчасидаги янги офисига йўл олди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Офисга кетаётиб, у тирбандликда турди.
Кейинроқ Меркел Hit Ullrich супермаркетида нарсалар харид қилган. Собиқ канцлер ў ерда шахсий қўриқчиси билан бўлган, бироқ аравани ўзи ҳайдаган.
Меркел канслер сифатида кечгача федерал канцлер идорасида қолди.
Aввалроқ Меркел ўз лавозимини тарк этганидан сўнг биринчи куниёқ яхши ухлашни ният қилганини айтганди.