Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тинч океанида ичида 3 мингда автомобиль бўлган кема ёниб кетди

Тинч океанида ичида 3 мингда автомобиль бўлган кема ёниб кетди

Тинч океанининг марказий қисмида Мексикага 3000 га яқин автомобил, жумладан, 800 га яқин электромобиль олиб кетаётган Morning Midas юк кемасида ёнғин чиқди.

Бу ҳақда Bloomberg АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса Адак оролидан (Аляска) 480 км жанубда содир бўлган.

Zodiac Maritime бошқарув компанияси палубалардан бирида тутун пайдо бўлганини таъкидлади. "Экипаж ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилди, бироқ вазиятни назоратга ололмади", — дейилади хабарда. АҚШ Соҳил хавфсизлик хизмати барча 22 денгизчини яқин атрофдаги савдо кемасига эвакуация қилди. Компания юк эгалари номини айтмади.

2006 йилда Xiamen Shipbuilding кемасозлик заводида (Хитой) қурилган 46,8 минг тонналик кема 26 май куни Наньша ва Шанхайга кириб, Янтай портини тарк этганди.

Киритилди: 09:34 05.06.2025. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!