Исроил армиясининг Ғазо секторида содир этган ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ талабларига зид келувчи жиддий ҳуқуқбузарликлар эканлиги ҳақида маълумотлар ошкор бўлмоқда. Исроилнинг “Hareetz” газетасида чоп этилган мақолага кўра, тинч аҳолига нисбатан қасддан ҳужумлар амалга оширилмоқда ва ўлдирилган қуролсиз инсонлар “террорчи” сифатида қайд этилмоқда.
Мақолада Исроил аскарлари ўзларининг амалиётлари ҳақида гапириб, Ғазодаги тинч аҳолига ҳужумларни қонунийлаштиришга асос бўлган механизмлар ҳақида маълумот беришган. Таъкидланишича, фаластинлик тинч фуқаролар қурбон бўлган ҳолатларда ҳам улар террорчи сифатида қайд этилади. Бир мисолда 16 ёшли бола ўлдирилганидан сўнг унинг қуролсиз тинч фуқаро эканлиги маълум бўлган.
Исроилнинг 252-дивизияси собиқ зобитининг айтишича, улар тинч аҳолини ўлдириб, кейин уларни террорчи сифатида қайд этишган.
Қуролсизларга ҳужум ва инсон ҳуқуқлари бузилиши
Ғазодаги ҳодисалар дрон ва вертолётлар орқали тинч аҳолини кузатиб, уларга ҳужум қилиш ҳолатлари билан ҳам боғлиқ. Масалан, икки болали катта ёшли бир фуқаро қуролсиз ва хавфсиз бўлган ҳолда ракета зарбаси остида қолган. Бундай ҳужумлар “таҳдид” сифатида баҳоланиб, қонунийлаштирилган.
Халқаро жамоатчиликнинг фикрича, Ғазо секторидаги вазият халқаро ҳамжамиятнинг жиддий эътиборини талаб қилмоқда. Тинч аҳолини ўлдириш, қуролсизларни террорчи сифатида қайд этиш халқаро ҳуқуққа зид келади. БМТ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу ҳолатларни чуқур ўрганиб, жиноятчиларни жавобгарликка тортишлари зарур.