ЛПРнинг Россия Федерациясидаги элчиси Родион Мирошникнинг сўзларига кўра, тинч аҳоли “Азот” кимё бирлашмасининг иккинчи назорат-ўтказиш пункти орқали чиқиб кета бошлаган.
Бу назорат пункти жангарилар томонидан назорат қилинмайди.
Маҳаллий аҳоли иттифоқчи кучларнинг ҳарбий хизматчилари томонидан кутиб олинади ва хавфсиз жойга олиб кетилади.
Украина тузилмаларининг қолдиқлари тўпланган ва биринчи дарвоза ҳудудида бир нечта биноларни ушлаб туради. Вақти-вақти билан отишмалар бўлиб турибди.
Хабарларга кўра, яна бир неча юз нафар тинч аҳоли гаровда бўлиши мумкин.