Газета Трампнинг президентликка қайта сайланишини «АҚШ тарихидаги энг драматик қайтиш» деб атади. FT Трампни 2016 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидаёқ «Йил одами» сифатида танлаган эди.
«Трамп ҳокимиятга қайтишининг ажойиб табиати туфайли бу йил яна FT томонидан танланди. Энди Трампни бахтсиз ҳодиса сифатида рад этишнинг иложи йўқ», — дейилади нашр.
12 декабрь куни Time журнали Дональд Трампни «йил одами» деб танлади. Нашрнинг ёзишича, Трамп 2024 йилда «ёш эркак сайловчиларни фаоллаштириш орқали америкалик электоратни ўзгартирган» ва «кўп жиҳатдан тарихий ғалаба»га эришган. Time ҳам 2016 йилда Трампни «Йил одами» сифатида танлади.