Нобел қўмитаси душанба куни америкалик олимлар Виктор Амброз ва Гари Равканнинг физиология ёки тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти совриндори эканлигини маълум қилди.
Мукофот «микроРНКнинг кашфиёти ва унинг транскрипциядан кейинги генларни тартибга солишдаги роли» учун берилди.
2023 йилда физиология ёки тиббиёт мукофоти Каталин Карико ва Дреw Вайсманга CОВИД-19 га қарши мРНК вакциналарини ишлаб чиқишга олиб келган тадқиқотлари учун берилган эди.