Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Техасда йўловчи самолётида ёнғин чиқди

Техасда йўловчи самолётида ёнғин чиқди

АҚШнинг Техас штатида McDonnell Douglas DC 9-87 йўловчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди KTRK-TV телеканали.

Маълумотларга кўра, самолёт парвоз қилганидан сўнг етарли баландликка кўтарила олмасдан кескин қўнишни амалга ошириши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Уоллер округи шерифи Троя Гидрининг айтишича, самолётда 21 нафар йўловчи бўлган, ҳалокат оқибатида қурбонлар бўлмагани айтилмоқда.

Техас жамоат хавфсизлиги департаментининг маълумот беришича, ҳодиса Ҳюстон аэропорти яқинида юз берган.

Киритилди: 23:30 19.10.2021. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!