Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Техасда самолёт қулади. Қурбонлар бор

A A A
Техасда самолёт қулади. Қурбонлар бор

АҚШнинг Техас штатида кичик самолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси хабар берди.

Самолёт двигателнинг ишламай қолиши сабабли қўниш пайтида қулаб тушган. Оқибатида икки эркак ва икки аёл ҳалок бўлди.

Самолёт Остиндан Луизиана томон йўл олган.

Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаш ўзининг "Twitter"даги саҳифасида тергов олиб борилаётганлигини ёзди. Ҳалокатга учраган самолёт Piper PA-46 эди.

Киритилди: 19:26 21.09.2020. Ўқилди: 2590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!