Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Tesla"нинг капитализацияси 500 миллиард доллардан ошди

"Tesla"нинг капитализацияси 500 миллиард доллардан ошди

АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компаниясининг капитализацияси 24 ноябрь куни 500 миллиард доллардан ошди.

Бу ҳақда "Reuters" хабар қилди.

2020 йил бошидан бери "Tesla" акциялари нархи олти ва ундан ҳам кўп марта кўтарилган.

"Tesla" акцияларининг охирги ўсиши 21 декабрда компанияни "Dow Jones" индексига қўшиш ҳақидаги қарордан кейин кузатилган. Ушбу қарор эълон қилинганидан кейин "Tesla" қимматли қоғозларининг нархи 28 фоизга кўтарилган.

"Tesla" акцияларининг қиймати кўтарилиши натижасида компания раҳбари Илон Маскнинг бойлиги "Bloomberg Billionaires Index" (доимий равишда янгиланиб турувчи рўйхат) рейтинги бўйича 127,9 миллиард долларга етган. Илон Маск "Tesla" акцияларининг 21 фоизига эгалик қилади.

2020 йил бошида Маск "Bloomberg Billionaires Index"нинг 35-ўрнида қайд этилган, энди эса "Microsoft" асосчиси Билл Гейтсдан ўзиб кетиб, иккинчи поғонага кўтарилган, ундан олдинда рейтингни бошқараётган "Amazon" асосчиси Жефф Безос бормоқда.

Киритилди: 04:30 26.11.2020. Ўқилди: 1303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!