Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Террорчиликдан энг кўп азият чеккан давлат маълум бўлди

Террорчиликдан энг кўп азият чеккан давлат маълум бўлди

Сиднейда жойлашган Иқтисодиёт ва тинчлик (IEP) институти тайёрлаган Global Terrorism Index 2020 ҳисоботида айтилишича, ўтган йили дунё бўйича террорчиликдан энг кўп азият чеккан давлат Афғонистон бўлди.   

Институт тадқиқотчилари 2019 йилда 163 давлатда юз берган терактларни ўрганиб чиқди. Ўтган йили дунё бўйича 13826 киши теракт қурбони бўлган, уларнинг 41 фоизи – 5725 нафари афғонистонликлардир. Бундан ташқари, Афғонистонда ўтган йилги терактларда 6221 киши яраланган. 

Иқтисодиёт ва тинчлик институти ҳисоботига кўра, 2019 йилда энг қонли йигирма терактнинг еттитаси айнан Афғонистонда содир бўлди. 493 кишининг ўлимига сабаб бўлган бу терактларнинг бештасини “Толибон”, иккитасини ИШИД уюштирган. 

Киритилди: 13:00 29.11.2020. Ўқилди: 3626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!