Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Термизда 16 ёшли ўсмир ЙТҲ оқибатида реанимацияга тушди, унинг синфдоши эса ҳалок бўлди

A A A
Термизда 16 ёшли ўсмир ЙТҲ оқибатида реанимацияга тушди, унинг синфдоши эса ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Cobalt автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса 9 октябрь куни соат тахминан 13:00 да Термиз туманининг Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Термиз шаҳри — Намуна — Термиз халқаро аэропорти автомобил йўлининг 11-километрида юз берган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, 2010 йилда туғилган, Термиз шаҳридаги 25-мактабнинг 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда онасига тегишли Cobalt автомобилини юқори тезликда бошқарган.

Ўқувчи бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасига ўрнатилган ёритиш устунига бориб урилган.

Оқибатда автомобил салонида бўлган, 2010 йилда туғилган синфдоши воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига етказилган.

Ҳолат юзасидан Термиз тумани ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 22:44 12.10.2026. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!