Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Темирйўлчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз ҳудудини кўкаламзорлаштиришда давом этмоқда

A A A
Темирйўлчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз ҳудудини кўкаламзорлаштиришда давом этмоқда

Хабарингиз бор, 2024-йил 29-март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида жорий йилнинг баҳорида 125 миллион тупга яқин кўчат экиш режалаштирилган. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи барча таркибий бўлинмалар, корхона ва ташкилотлар баҳорги экиш мавсумида фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жамият ҳудудидаги бўш ер майдонларида кўкаламзрлаштириш ва дарахтзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу ҳайрли тадбирда жамият бошқарув раиси К.Рашидов бошчилигидаги бошқарув аъзолари, бўлим, цех ва участка бошлиқлари ва ходимлар фаол иштирок этишди.

Шунингдек, “Темирйўлинфратузилма” АЖ раҳбарияти ва Қўқон МТУ филиали бошлиғи Б.Милладжонов бошчилигидаги бир гуруҳ комиссия аъзолар стансияларида мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишларида фаол иштирок этишмоқда ҳамда стансияларни бирма-бир кўздан кечиришмоқда.

Шу билан бирга, “Қарши МТУ” филиали раҳбарияти бошчилигида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Жойлардаги стансия ҳудуди, корхона ва ташкилотлар, темир йўл атрофлари, ташландиқ бўлган ерлар чиқиндилардан тозаланди ҳамда мевали ва манзарали кўчатлар экилиб боғлар яратилди.

Болалар темир йўл шифохонаси ҳудудида манзарали ва мева-сабзавот дарахтларини экишда фаол иштирок этган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Ахборот-таҳлилий медиа маркази ходимлари ҳам четда қолмади.

Темир йўл ишчиларининг ҳудудни ободонлаштириш бўйича ушбу саъй-ҳаракатлари ижтимоий масъулият ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда экологик тоза ва яшил муҳит яратишга интилишнинг ёрқин намунасидир.

Темирйўлчилар юртимиз ҳудудларини ободонлаштиришда фаол иштирок этишда давом этмоқда.

Киритилди: 09:26 03.04.2024. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!