Кичик Роберт Дауни ҳозирги киносаноатидаги энг юқори ҳақ тўланадиган актёрлардан бири сифатида ўз мақомини тасдиқлади. Буни “Ўргимчак одам: уйга қайтиш” картинасидаги иштироки учун олган иш ҳақи кўрсатиб қўйди, дейди “segodnya.ua”.
“Variety” нашрининг хабар беришича, фильмдаги атиги 15 дақиқалик чиқиши учун Дауни 10 миллион доллар миқдорида ҳақ олган. Бу эса лойиҳадаги бошқа ҳамкасбларига қараганда анчагина юқори кўрсаткич эди.