Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Телеграмда сохта ютуқли акция баҳонасида фуқароларни алдаган шахснинг қилмиши фош этилди

Телеграмда сохта ютуқли акция баҳонасида фуқароларни алдаган шахснинг қилмиши фош этилди

Фарғона вилояти ИИБга 1996 й.т., О.И. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум фойдаланувчи унга «Лаззет» маҳсулотлари акциясида ғолиб бўлганлиги ҳақида айтиб, 600.000 сўм пул маблағини ютиб олганлиги, пулларни олиш учун банк карта маълумотларини сўраб, банк картасида бўлган бир миллион сўмга яқин пулларини талон-торож қилганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, «Лаззет» акцияси ғолиби бўлдингиз» мазмунидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, ушбу товар белгисидан фойдаланиб, О.И.нинг пулларини ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 1996 й.т., Х.Ш. эканлиги аниқланди.

Суриштирув ишлари давомида, Х.Ш. бошқа фуқароларнинг ҳам банк картасидаги пулларни ўзлаштириб олганлиги маълум бўлди.

Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Киритилди: 09:47 18.11.2022. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!