Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Телеграм”да фирибгарлик қилган “ожиза”га суд ҳукми ўқилди

“Телеграм”да фирибгарлик қилган “ожиза”га суд ҳукми ўқилди

Судланувчи Т.Ж. қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган. 

Жумладан, у ишончни суиистеъмол қилиш ва алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил 01 сентябрь куни Бухоро шаҳарида “Телеграм”да “Bukhara online shop” гуруҳини очиб, унда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган аёллар кийимларини арзон нархларда онлайн тарзда сотилишини эълон қилиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлган фуқаро З.Э. га ўзини “Сарвиноз” деб таништириб, унинг ишончини суиистеъмол қилган. Сарвиноз З.Э.га  Туркия давлатидан арзон кийим етказиб беришни ваъда қилиб, алдаб, олдиндан тўлов сифатида 520 000 сўм миқдоридаги пулларни пластик тўлов карточкасига тўланишига эришиб, жабрланувчи З.Э. га 520 000 сўмлик моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, Т.Ж. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил 05 сентябрь куни яна “Телеграм” да “Bukhara online shop” гурухини очиб, унда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган аёллар кийимларини арзон нархларда онлайн тарзда сотилишини эълон қилиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлган фуқаро Р.Ф. га ўзини “Сарвиноз” деб таништириб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Туркия давлатидан арзон кийим етказиб беришни ваъда қилиб, алдаб, олдиндан тўлов сифатида 300 000 сўм миқдоридаги пулларни пластик тўлов карточкасига тўланишига эришиб, жабрланувчи Р.Ф. га 300 000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Шунингдек, Т.Ж. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириш мақсадида, 2019 йил 05 сентябрь “Телеграм” ижтимоий тармоғида “Bukhara online shop” гуруҳини очиб, унда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган аёллар кийимларини арзон нархларда онлайн тарзда сотилишини эълон қилиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлган фуқаро Н.Н. га ўзини “Сарвиноз” деб таништириб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Туркия давлатидан арзон кийим етказиб беришни ваъда қилиб, алдаб, олдиндан тўлов сифатида 220.000 сўм миқдоридаги пулларни пластик тўлов карточкасига тўланишига эришиб, жабрланувчи Н.Н. га 220 000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

“Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деб бежизга айтишмас экан. Судланувчи Т.Ж. шу нақлга амал қилиб ўзининг жиноий ҳаракатларини яна бир бора такроран давом эттириб, 2019 йил 07 сентябрь куни ишончни суиистеъмол қилиш ва алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида “Телеграм”да “Bukhara online shop” гуруҳини очиб, унда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган аёллар кийимларини арзон нархларда онлайн тарзда сотилишини эълон қилиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлган фуқаро С.Ш. га ўзини “Сарвиноз” деб таништириб, унинг ҳам ишончини суиистеъмол қилиб, Туркия давлатидан арзон кийим етказиб беришни ваъда қилиб, алдаб, олдиндан тўлов сифатида 400 000 сўм микдоридаги пулларни пластик тўлов карточкасига тўланишига эришиб, жабрланувчи С.Ш. га 400 000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Судланувчи  Т.Ж. нинг фойдасига тушаётган даромадларидан  унинг нафси қониқмай уни яна бир бора жиноят содир қилишга ундай бошлайди. Кейинчалик судланувчи Т.Ж. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил 10 сентябрь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғида “Bukhara online shop” гуруҳини очиб, унда яна ўша алдов йўли яни Туркия давлатида ишлаб чиқарилган аёллар кийимларини арзон нархларда онлайн тарзда сотилишини эълон қилиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлган фуқаро С.З. га ўзини “Сарвиноз” деб таништириб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Туркия давлатидан арзон кийим етказиб беришни ваъда қилиб, алдаб, олдиндан тўлов сифатида 300 000 сўм миқдоридаги пулларни пластик тўлов карточкасига тўланишига эришиб, жабрланувчи З.О.Сайфидиновага 300 000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Суд, судланувчи Т.Ж. нинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, судланувчи Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, қилмишига яраша ва шахсига мос жазо тайинлади.

А.А.ЖАББОРОВ,

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси

                                                                                         

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 12:52 07.02.2020. Ўқилди: 3305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!