Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Текширув ўтказилди: Фарғонада чиндан ҳам одамхўрлар борми?

Текширув ўтказилди: Фарғонада чиндан ҳам одамхўрлар борми?

Фарғонадаги деҳқон бозорида одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги гаплар асоссиз ва ёлғон, бўлиб чиқди деб хабар қилмоқда Дарё.уз Бош прокуратурага асосан.

Бош прокуратура, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда аниқланишича, хат муаллифи Холиқ Раҳимов олдин ҳам бир неча маротаба йўллагани шундай мазмундаги мурожаатлари ўз тасдиғини топмай, асоссиз ва ёлғон бўлиб чиққанлиги аниқланган.

Шунингдек, хат муаллифи 1940 йилда туғилган Х. Рахимов Фарғона шаҳри, Соҳил кўчаси, 237-уйда ёлғиз ўзи яшаши, руҳий жиҳатдан муомалага лаёқатсизлиги ва 1985 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида доимий рўйхатда туриши аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳридаги Сойбўйи МФЙ раиси ва МФЙда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилганда Ҳ. Раҳимов доимо норози кайфиятда юриши, фарзандлари билан ҳам муносабатлари яхши эмаслиги, у билан суҳбатлашишнинг имкони йўқлиги, руҳий жиҳатдан носоғломлиги маълум бўлган.

Бироз олдин Фейсбук ва Телеграмдаги гуруҳларда маҳаллий фуқаролардан бири президент қабулхонасига хат йўллаб, Фарғона шаҳар марказидаги Деҳқон бозори да савдо юритувчи 50 нафар қассоб қабристондан одам гўштини олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 09:09 08.04.2019. Ўқилди: 9415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!